Янгиликлар

Эртак ўқувчилар нутқини оширади

   21-умумтаълим мактабида Россия Федерациясининг Самара Давлат Техника университетининг профессор ўқитувчилари, Педагогика фанлари доктори Лопухова Юлия Викторовна ҳамда  филология фанлари кандидати, доцент Юрина Мария Валерьевна  иштирокида "Кўп миллатли Самара юрти: оғиздан оғизга ўтадиган анъаналар, эртакларнинг маънавий мероси"  лойиҳаси доирасида юқори ва бошланғич синфлар кесимида учрашув  ўтказилди.  

Ijodiy uchrashuv

    Bugun 3-umumta'lim maktabida Jurnalist va yozuvchilar uyushmasi aʼzosi Zubaydullo Ibragimovning 67 yilligiga hamda adib qalamiga mansub "Umidvor koʻngil" she'riy toʻplamining taqdimotiga bagʻishlangan adabiy kecha boʻlib oʻtdi.

Мурожаатлар тингланди

   Бугун  Халқ қабулхонаси туман бўлимида фуқарорлар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди.  Унда туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев, туман ҳокимининг ёрдамчиси Жонибек Турсунов, туман идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглашди. 
   Қабулда фуқаролардан уй-жой, тиббий ва моддий ёрдам, йўл, деҳқончилик қилиш учун ер олиш, бола учун нафақа олиш каби масалалар юзасидан 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди