Янгиликлар

Таъзим ва эҳтиром сизга, устозлар!

    Ҳозирда юртимиз бўйлаб "1-октябрь ­- Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Устоз ва мураббийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда. Устозни отадан улуғ деб билган халқимиз ушбу кунда маърифат йўлбошчиларига ўзгача эҳтиром ила муносабатда бўлмоқдалар.

ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ

   Галаботир маҳалласида яшовчи Тўхта Худойназаровни туманимизда танимаган киши бўлмаса керак.  Узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли соҳаларида фаолият олиб борган, Булунғур ва Иштихон туманларида ҳоким бўлиб ишлаган, "Дўстлик" ордени ва "Шуҳрат" медали соҳиби Тўхта акани кўпчилик ёшлар мураббийси сифатида яхши танийди.            
     Бугун туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳамда туман секторлари раҳбарлари ана шу фидойи ва жонкуяр устознинг хонадонида бўлиб,  байрам билан қутлашди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди