Тойлоқда енгил автомобиллар учун дискалар ишлаб чиқарилади

    Тойлоқ туманида 2020-йилда умумий қиймати 149 млрд. 966 млн. сўмлик, 43 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 602 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган Шундан, 60 млрд. 982 млн. сўм ўз маблағи,
11 млрд. 850 млн. сўм банк кредити, 2 млн. 684 минг АҚШ доллар хорижий кредит, 7 млн. 700 минг АҚШ доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган.

    Шунингдек, туманда жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига 17 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига умумий қиймати 37 млрд. 867 млн. сўмлик, шундан 22 млрд. 311 млн. сўм ўз маблағи,
1 млрд. 300 млн. сўм банк кредити, 1 млн. 493 минг АҚШ доллар хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилиши натижасида 170 та янги ишчи ўринлари яратилди.

   Қолаверса, 2020-2022 йилларда “TAYLOQ BAXMALI” хусусий корхонаси томонидан Хитой технологиялари асосида умумий қиймати 1 млн. 200 минг. АҚШ доллар миқдоридаги “Енгил автомобиллар учун 13, 14, 15 ўлчамдаги дискалар ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга оширилади.

    Ушбу дискалар учун хом ашё Россиянинг ПАО «Северсталь» корхонаси томонидан келтирилиб, йилига 390 минг дона енгил автомобил дискалари ишлаб чиқарилади ҳамда тумандаги 30 нафар ёшларни доимий иш билан таъминлашга эришилади, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Дилшод Умирзоқов.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди