“Бутунжаҳон саломатлик куни”

Image_tadbir: 

   Ҳар йили 7 апрель куни сайёрамизнинг барча мамлакатлари “Бутунжаҳон саломатлик куни”ни кенг нишонлайди. Халқаро саломатлик куни жамоатчиликка доимий равишда соғлом ҳаёт тарзини юритиш ва фаол ҳаёт кечириш муҳимлигини эслатиб туриш мақсадида тузилган. Бу санада тиббиёт ходимлари иштирокида турли хил тадбирлар ўткакзилади.
    Хусусан,  Зарафшон қишлоғида ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирида Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ходимлари иштирок этишди.  Соғлом овқатланиш ярмаркалари, “Биз тамакисиз худудни танлаймиз”,  антропометрия ўлчови, қандли диабетни текшириш лабораторияси бурчаклари, шунингдек, кардиолог, невропатолог станциялари ташкил этилиб, фуқароларга тиббий хизмат кўрсатилди.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM