Уч авлод учрашди

Image_tadbir: 

   Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Тойлоқ туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбири доирасида ўтказилаётган анжуман қўшчинорликларни ҳам шукуҳли муҳитда бирлаштирди.
  Маҳалла ёшлари ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келаётган, обрў-эътиборли, юқори ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол нуронийлар билан учрашди. 
Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани таъкидланди.
  Меҳнат фахрийлари ҳамда туман ҳокими Б. Бобоназаров иш ва ҳаётдаги тажрибаси, ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, ёшларга миллий урф-одатларимизни эъзозлаш, қадр-қимматимизни асраб-авайлашни борасида фикр-мулоҳазалар, насиҳатлар беришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM