Ёруғ келажак йўлидаги муҳим қадам

   Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг туманимизда жойлашган 69632-сонли ҳарбий қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.  

    Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, мурожаатнома юзасидан ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши Мафкуравий ишлари бўлими мудири Н.Мўминова ҳамда ҳарбий хизматчилар  ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

    -Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ва мақсадлар бугунги кунда бизнинг эркин ва мустақил фикрлай олишимизда, тинч ва фаровон яшаш тарзимизни йўлга қўйишимизда ҳам аҳамиятлидир, -дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар  бўйича ўринбосари Отабек Санақулов. - Айниқса, “илм-маърифат, маънавият” тушунчаларини кенгроқ тарғиб этиш, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолиши юртимиз эгаларининг салоҳиятли, билимли ва маърифатпарвар бўлиб улғайишида хизмат қилади. Энг муҳими, янгича фикрлашни, қарашларимизни шакллантиришни, ҳар соҳанинг зўр мутахассиси бўлиб фаолият олиб боришимизни талаб этади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM