Конституция куни кенг нишонланди

    Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.

   Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир. Уни ишлаб чиқишда шахсан Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлик қилган бўлсалар, муҳокама этишда, бутун халқимиз иштирок этди.

    Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида айнан юқоридаги фикрлар таъкидлаб ўтилди.

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланган байрам тадбирини туман ҳокими Б. Бабоназаров очиб берди. Туман раҳбари йиғилганларни байрам билан қутлар экан, ўтган давр мобайнида халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккури, ақл-заковатининг кўзгуси бўлмиш Конституциямизнинг ҳаётий негизи нақадар мустаҳкам эканлигига, у халқаро талабларга ҳар томонлама мос келишини таъкидлади.

    Шундан сўнг тадбирнинг маданий қисмига навбат берилди. Унда туман маданият бўлими ходимлари ўзларининг мусиқий дастурлари билан барчага байрамона кайфият улашишди.

   Тадбир давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ фаоллар туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек,  жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган маҳаллалар раисларига “М