Зарафшон қишлоғидаги “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирида иштирок этган Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров сўзга чиқиб, ёшларни, қолаверса, маҳалла аҳолисини бугунги байрамона тадбир, билан қутлаб, эзгу тилаклар билдирди. У ўз сўзида юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллаши борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.
Шундан сўнг туман ҳокими ҳамда секторлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари тадбир майдонида ташкил этилган 5 та муҳим ташаббус ижросига қаратилаган тикувчилик, қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмаси, китобхонлик, рассомчилик, спорт ва саломатлик бурчаклари билан танишди.
Тадбирда йигит қизлар спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси ва кураш тури бўйича ўзаро куч синашишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.