Туман маркази “Ёшлар истироҳат боғи”да “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида фестивал ўтказилди.
Фестивалда тумандаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчилар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди.
Тадбир сўнгида сўзга чиққанлар томонидан ўқувчи-ёшларнинг кўргазмали чиқишлари юқори баҳоланиб, фаол иштирок этган ўқувчи-ёшлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.