Сўз масъулияти - оғир, қалам иши - машаққат!

  Аслида бугун журналистлар байрами эмас. Бугун сўз эркинлиги куни. Яъни бу кунда  ОАВ эркинлигига эришилган ютуқлар, бу борадаги тўсиқ ва муаммолар муҳокама этилади, соҳа ривожига эътибор қаратилади. Бироқ, айни дамда мен журналистлар ҳақида икки оғиз фикр юритиб, тилак билдиришни жоиз деб топдим.  Чунки бугун журналистлар юртимизда жорий этилган карантин чекловлари даврида ҳам қийинчиликларни писанд қилмай, мамлакатимиз ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни холисони ёритиб бораётганлари таҳсинга лойиқ.  
   Албатта, бу касбнинг ҳам ўзига яраша машаққати шу билан бирга завқи ҳам бор. Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир. 
    Бугун нафақат вилоятимиздаги, балки туманимиздаги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган материаллар савияси ва салмоғи тобора юксалиб бораётгани, матбуотнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
     Сўз масъулияти - оғир, қалам иши - машаққат! 
     Ана шу шонли ва шарафли йўлда барчангизга мустаҳкам саломатлик, сермаҳсул ижод, манфаатли илм, эркин фаолият ёр бўлишини тилаб қоламан.
Ҳамиша сўзингиз ўткир, қаламингиз кескир, бошингиз мағрур, қадамингиз шахдам бўлиб, юртимиз матбуоти равнақи йўлида хизмат қилишдан чарчаманг!

Зиёдулла АВАЗОВ,
Тойлоқ туман кенгаши депутати.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM