Бахтли болалик айёми

Image_tadbir: 

1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрам тадбирлари туман маркази “Ёшлар истироҳат боғи”да бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида тумандаги мингдан ортиқ мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўзларининг спорт, бадиий ва кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими ва тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди.

Тадбирда фаол иштирок этган болажонларга туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди