Тойлоқда "Хотира ва қадрлаш куни" кенг нишонланди

   Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1999 йил 9 май куни пойтаxтда Xотира майдони очилди. Ушбу кундан бошлаб 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланиб келинмоқда.

   Ҳар йилгидек бу гал ҳам туманимиздаги Хотира майдони гавжум бўлди. Маҳзун мусиқа садолари остида Тойлоқ туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассасалар, ёшлар, Афғон урурши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди ҳамда Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

  -  Мана бугун туманимизда Ғалабанинг 76 йиллиги катта тантана билан нишонланмоқда, - дейди  меҳнат фахрийси Толибжон Абдуваҳобов,   отира ва қадрлаш тушунчалари асл миллий қадриятларимизга жавоб бериб, ота-боболаримиздан қолган ҳам диний, ҳам инсоний урф-одатимиздир. Ватанимизнинг эртанги куни, келажаги бўлмиш, бизнинг таянчимиз ва суянчимиз бўлган ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида бугунги кунларга шукроналик ҳиссини туйдириш  энг устувор вазифамиздан бири эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

   Тадбир доирасида 57-умумтаълим мактабида миллий Гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали жанговор чиқишлари, ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар намойиши ёшлар қалбида она ватанган муҳаббат, ҳарбий соҳага қизиқиш уйғотган бўлса ажаб эмас. Қолаверса, тадбирдан ўрин олган туман маданият бўлимининг мусиқий дастури барчага байрам кайфиятини улашди.  

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди