Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларига саёҳат

Image_tadbir: 

Тойлоқ туман халқ таълими бўлимининг 2019 йилда "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ва дастури"нинг 3-бандиЁшларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш”нинг ижросини таъминлаш мақсадида, шу йилнинг 12 март куни тумандаги барча умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш ва битирувчиларни Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсатгичларини ошириш ҳамда, салоҳиятини ва яратилган имкониятлари билан танишиш мақсадида, тумандаги умумтаълим мактабларининг 52 нафар иқтидорли ўқувчиларини Самарқанд Давлат университети, Самарқанд Давлат чет тиллар ва Самарқанд ветериная медицинаси институтларига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳат давомида ўқувчилар олийгоҳларни моддий-техник базаси, кадрлар тайёрлаш, илмий салоҳияти, педагогик жамоаси ҳақидаги қимматли маълумотларни олишди. Ўқувчилар мавжуд лабораториялар, ўқув аудоториялар, фан кабинетлари билан биргаликда илмий лаборатория ва музейлар, илмий иссиқхоналарда олиб борилаётган илмий изланишларни тўғридан-тўғри кўришга муяссар бўлишдилар.

Жумладан, Самарқанд Давлат университетида Алишер Навоий илмий-амалий музейига, Геология ва Зоология музейларига ва Ботаника илмий иссиқхоналарига, Самарқанд ветериная медицинаси институтининг Зооинженирая факултетининг асаларичилик, балиқчилак ва парандачилик кафедрасининг ўқув лабораторияси, Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултетининг Анатомия музейига, ҳамда институтнинг ҳайвонлар сақланадиган веварийси, институтнинг АҚШ билан ҳамкорликда ташкил этилган мутахассислар малакасини оширишга мўлжалланган илмий-амалий лабораторияси ҳақида қизиқарли маълумотлар олишдилар.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM