Хотин-қизлар фаоллиги - жамият ривожининг муҳим омили
Бугун юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтириш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга кўтарилди. Шу мақсадда маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли жорий этилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
Бугун Тойлоқ туманидаги Боғичинор маҳалласида ташкил этилган семинарда ҳам шу ҳақда сўз юритилиб, хотин-қизлар фаолининг фаолияти сарҳисоб қилинди.