Ҳисобот тақдим этувчи субъектлар диққатига!

Давлат статистика ҳисоботининг ойлик шаклларини тақдим

этиш муддати 5 июндан 7 июнга кўчирилмоқда

Ҳисобот тақдим этувчи субъектлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5674-сон “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган куларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони муносабати билан, давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддати ўзгартирилди.

     7 июндан кечиктирмай

  - 2-нарх (ойлик) “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот”

  • 1-рухсатнома (ойлик) “Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишгаберилган руҳсатномалар тўғрисида ҳисобот”

      -     1-K (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”

  • 1-K shakliga ilova (савдо) (ойлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисидаги ҳисоботи”
  • 1-K shakliga ilova (саноат) (oйлик) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот”
  • 1-K shakliga ilova (хизмат) (ойлик) “Ҳудудий алоҳидабўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот”

           Шу билан бирга, Давлат статистика қўмитаси серверлари кечаю кундуз ишлашини ва Сиз ҳохишингизга қараб ҳисоботларни белгиланган муддатдан аввал юборишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi