Events

Энг наъмунали сардорлар кенгаши

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши томонидан 20-умумтаълим мактабида "Энг наъмунали сардорлар кенгаши" танловининг мактаб босқичи бўлиб ўтди. Танловда мактабнинг 9-"Б"синфининг "Иттифоқ" жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

 Х.ОРЗИЕВА, мактаб ёшлар иттифоқи етакчиси.

Image_tadbir: 

Туманда "Китоблар карвони" лойиҳаси

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахасиси Ш. Ражабов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Ашуров иштирокида тумандаги умумтаълим мактаблари  сардорлар фаолияти билан танишиб, уларга ЁИ марказий кенгашидан тақдим қилинган китоблар етказилди. Тадбирлар давом эттирилмоқда.

Image_tadbir: 

38 ­мактабгача таълим муассасасида Навоий таваллудига бағишланган тадбир ташкил этилди

Туманимиздаги 38 ­мактабгача таълим муассасасида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, буюк мутаффакир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда туман мактабгача таълим бўлими мудираси М.Мирвафоева, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, ота-оналар ва муассаса ходимлари иштирок этишди. Боғча тарбияланувчилари йиғилганларга бобокалонимизнинг ғазалларидан мисралар айтиб беришди.

Image_tadbir: 

Улуғ шоир фазилатлари

Тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий Таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб, «Улуғ Навоийнинг фазилатлари» мавзусида адабий кеча ўтказилди. Кечада ўқувчи ёшлар томонидан Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, яратган асарлари тўғрисида маълумот беришиб, ижод намуналаридан ўқиб беришди ва саҳна кўринишлари орқали чиқишлар ташкил этилди. Бу каби тадбирлар туманимизнинг барча мактабларида ташкил этилмоқда.

Image_tadbir: 

"Она" филми намойиш этилди

Тумандаги Педагогика коллежининг конозалида тумандаги масжид имом хатиблари ва уларнинг оила аъзолари, отинойилар ҳамда расмий дин вакилларига "Она" филми намойиш этилди. Туман бош имом хатиби Б.Исмоилов сўзга чиқиб, филмда кўтарилган ижтимоий масалалар бугунги ҳаётда ҳам учраб турганлигини, жмиятимиз ҳаётидаги муаммоларни бартараф этишда расмий дин вакиллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиши лозимлиги юзасидан маъруза қилинди.

Image_tadbir: 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди