БЎСМда байрам тадбири
17.10.2019 - 16:0417 октябрь куни туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги видеоселектор йиғилишида илгари сурган 5та ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига ва 18 октябрь Самарқанд шаҳри кунига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди.
Туман халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда барча мактаблардан келган истеъдодли ўқувчи-ёшлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни қўллаб-қувватлаш бўйича спортнинг стол теннниси, гимнастика, шахмат шашка турлари, тасвирий ва амалий санъат, ашула ва рақс, компьютер саводхонлиги ва бадиий ижод йўналишларидаги чиқишлари, кўргазмалари билан қатнашдилар.
Тадбирда қатнашган туман ҳокими Б. Бобоназаров ва меҳмонлар ўқувчиларнинг маҳоратига юқори баҳо бердилар. Умумтаълим мактаблари бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг концерт дастури билан якунланган тадбир қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.