Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг ишимиз

   Коррупция ҳар қандай давлат, ҳар қандай жамиятни кемирувчи иллат. Инсоният бутун ривожланиш тарихи давомида турли технологияларни ихтиро қилди, кўплаб давоси бўлмаган касалликларга даво топди. Афсуски, коррупцияга қарши аниқ бир дори йўқ. Уни фақатгина тизимли кураш орқали йўқ қилиш мумкин. Шунинг учун ҳам бу масала бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда.

Ўзбошимчалик қимматга тушди

     Дунё тарихига назар соладиган бўлсак, ҳар қандай давлат ва даврда ер ресурслари энг бебаҳо неъмат, ундан тежаб-тергаб фойдаланиш эса фуқаролик мажбурияти этиб белгиланганига гувоҳ бўламиз. Аслида ҳам шундай.  Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, барча тоифадаги ер ресурслари давлат мулки, уни тасарруф этиш фақатгина давлат бошқаруви идоралари зиммасига юклатилган.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди