Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун навбатдаги семинар
06.01.2022 - 14:35Маълумки, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилган эди. 2022 йил 1 январдан бошлаб таъсис этилган янги лавозим эгалари учун махсус семинар-тренинг ва ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.