Янгиликлар

Хотира-абадий, қадр-муқаддас

Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласидаги мотамсаро она ҳайкали майдонида 9 май "Хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан  тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги ва туман ташкилотлари иштирок этиб,  "Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Тадбир якунида Боғизоғондаги "Миллий гвардия" ҳарбий қисм ҳарбийларининг жангавор чиқишлари ва техник кўргазмалари намойиш этилди.

“Гуллар ва қушлар” байрами

Бугун 2 май куни Тойлоқ тумани марказидаги “Ёшлар истироҳат боғи”да туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Гуллар ва қушлар” байрами ўтказилди. Тадбирда тумандаги 58 та умумтаълим мактаб ўқувчилар жамоаси ўзларининг экиб ўстирган турли-хил гуллари ва қушлари билан иштирок этишди.
Тадбир ғолибларини, ҳомийлар томонидан китоблар жамламаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди