Дорихоналардаги нарх-наво депутат диққат марказида

     Карантин вақтида ўрнатилган тартиблар туманимизда ҳам барча масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинган ҳолда олиб борилмоқда. Айниқса, озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда қатъий назорат ўрнатилган.

        Бу борада халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгаши депутатлари томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

   Хусусан, Мулкиаёз сайлов участкасидан сайланган туман кенгаши депутати Мавсума Мажидова Украч ва Бунёдкор маҳалларида жойлашган дорихоналарнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

   Ўрганиш жараёнида депутат асосий эътиборни дорихоналарда санитария эпидемиология талабларига қай даражада риоя қилинаётганлиги, нарх-навонинг барқарорлиги, етказиб бериш хизмати мавжудлиги, аҳоли томонидан асосан қандай дори-дармонларга эҳтиёж бўлаётганлиги, қайси турдаги тиббиёт маҳсулотларида етишмовчиликлар бўлаётгани, дорихонада “Коронавирус бурчаги” ташкил этилганлиги, унда бирламчи зарурий тавсиялар, соҳа мутахассислари томонидан тавсия этилаётган дори-дармон ва тиббиёт маҳсулотлари рўйхатини шакллантирилганлиги каби ҳолатларга қаратди.

    Шунингдек, М. Мажидова Украч  қишлоқ врачлик пукити ходимлари билан суҳбатлашди. Уларнинг фаолият юритиши учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда аҳолига тиббий хазмат кўрсатиш сифати билан танишди.   

     Шу билан бирга, депутат пандемия сабабли тўсиқларга учраётган тадбиркорлар муаммоларини ҳам тинглади ва уларни ҳал этиш юзасидан сектор раҳбарлари билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.  

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди