Ўзбекистонда болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима миқдори оширилди

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  жорий йилнинг 21 июль куни болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик учун жарима миқдорини ошириш кўзда тутилган «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

   Киритилган ўзгартиришларга кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши базавий ҳисоблаш миқдори (223 000 сўм)нинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (аввалроқ 0,5 баравардан 3 бараваргача эди).

    Ушбу қонунга ўзгартириш киритишдан кўзланган асосий мақсад ота-оналарнинг фарзандлари тарбиясига бўлган эътиборни янада ошириш ва вояга етмаган фарзанларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олишдан иборат.

Баҳодир РЎЗИЕВ,

туман ҳокимлиги  ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиясининг масъул котиби.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди