“Темир дафтар” ишга тушганда...

   Бугун дунёга ташвиш келтираётган кўзга кўринмас офат, яъни коронавирус пандемиясидан сақланиш мақсадида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Тойлоқ туманидаги 50 та маҳалла тўлиқ қамраб олинган ҳолда, иқтисодий комплекс ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари  аъзолари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатлами таҳлил қилиниб, 2166 та оиланинг 10137 нафар кишиси “Темир дафтар”га киритилди ва уларга 1 милрд. 800 миллион сўмлик кўмак кўрсатилди. 

   Шунингдек, аҳолининг меҳнат бандлигини таъминлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пандемия даврида  бир ярим минг нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди. Шундан 15 нафари оилавий тадбиркорликка, 8 нафари ҳунармандчиликка, 45 нафари саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига, 65 нафари эса такрорий экин экиш ишларига, 118 нафари қурилиш, 890 нафари жамоат ишига, 327 нафари эса бошқа турли ишларга жалб қилинди. Натижада "Темир дафтар" даги 317 нафар фуқаролар камбағалликдан чиқарилди. 

    Банк филиаллари кўмагида “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида 174 та оилага 3 млрд 603 миллион сўмлик лойиҳалар вилоят комиссиясига тақдим қилиниб, ижобий хулосалар олинди. Ҳозирда кредит маблағларини молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 5 та лойиҳа учун 100 миллион сўм, иссиқхона бунёд этишга қаратилган 125 та лойиҳага 2 миллиард 422 миллион сўм, чорвачиликни кўпайтиришга 16 та лойиҳа тақдим этилган, йўналтирилган маблағ 406 миллион сўмни ташкил этади. 11 та лойиҳа эса 289 миллион сўмлик бўлиб, уруғлик картошка етиштиришга қаратилган.  

 

Низомиддин ЗАЙНИЕВ,

туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди