Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

   Бугун туман ҳокимлигида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

   Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича  бўйича масъул ташкилотчиси Ғолибжон Рустамов, касаба уюшмасининг туман  Кенгаши раиси Нўъмон Жумабоев ҳамда тумандаги бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Конференция ишини Республика маънавият ва марифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов олиб борди.

  Конференция кун тартибида қатор масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама қилинди. Хусусан, кун тартибидаги Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тойлоқ туман Кенгашининг 2015 йил майдан 2020 йил июлгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ташкилотнинг туман Кенгаши раиси Н. Жумабоевнинг ҳисоботи тингланди.

  Кун тартибида муҳокама этилган масалалар хусусида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Конференция делегатлари туман кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятига тегишли баҳо бердилар, шунингдек туман ташкилоти тафтиш комиссиясининг маърузаси тасдиқланди.

  Тадбир сўнгида делегатларга Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди. Шунингдек, Нўъмон Жумабоев ҳамда Ғолибжон Руттамовлар “Ўзбекистон “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг 25 йиллиги”медали билан тақдирланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди