Райҳона кўрик-танлов ғолиби 

  Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонун қабул қилинган кун муносабат билан Республика маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими томонидан “Давлат рамзларига ҳурмат” мавзусида онлайн иншолар кўрик-танлови ўтказилди. Унда танловнинг туман босқичида 1-2 ўринларни эгаллаган 32 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. 
  Қувонарли томони шундаки, кўрик-танловда  туманимизнинг 30-умумтаълим мактаби ўқувчиси Раҳмонова Райҳона биринчи ўринни қўлга киритди. 
  Ғолибани ютуқ билан қутлаш ва рағбатлантириш мақсадида  Республика Маънавият ва Маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Фарход Назаров бошчилигида туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакиллари Райҳонанинг хонадонида бўлишди. Уни ютуқ билан қутлаб, эсдалик совғалари,  ота-онасига эса ташаккурнома берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди