Сайёр суд мажлиси – одил судловга ишонч омили

   Жиноят ишлар бўйича Тойлоқ туман суди томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида 85 нафар шахсга нисбатан 67 та жиноят ишлари кўрилган бўлиб, шундан 22 нафар шахсга нисбатан 22 та жиноят ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган.
   Сайёр суд мажлисини ўтказишдан мақсад “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конунининг 2-моддасига кўра, суднинг фаолияти қонун устуворллигини,ижтимоий адолатни, фуқароларни одил судловга ишончини янада оширишга қаратилгандир. Юқорида таъкидланган Қонунининг 7-моддасига кўра, ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади, қонунда белгиланган ҳолларда ёпиқ суд мажлисларида кўриладиган ишлар бундам мустасно.
Сайёр суд мажлиси - судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини намоён қилиш билан бирга ишларни кўришда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, қонунлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, қонун устуворлигини таъминлашининг самарали ва амалий шаклидир.
   Сайёр суд мажлиси бошқа шахсларда, қонун талабларини бузишга бўлган мойилликнинг юзага келишининг олдини олишга ёрдам беради, конунни бузган шахсларни оммавий муҳокама қилиш орқали айб учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқарарлик  принципларини таьминлайди ҳамда жамиятда қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан муросасизлик маданиятини шакллантиради.
Сайёр суд мажлисини ўтказишдан мақсад:
- жамиятда қонуи устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таьминлаш;
- ишларни сайёр суд мажлисларида жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш орқали аҳолишшг кенг қатламига тарбиявий таъсир кўрсатишга ва шу орқали содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнннг олдини олишга эришиш;
-кўрилаётган ишларга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий  ҳужжатлар, шу жумладан, моддий ва процессуал қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тушунтириш;
-суд томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги, холислиги ва одиллигини аҳолининг кенг қатламига намойиш этиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга эришиш;
- судларда кўрилаётган низоларнинг келиб чиқиши, шу жумладан жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабабларини ҳамда уларни юзага келтирган шарт-шароитларни оммага етказиш;
- аҳолининг эътиборини қонун бузилиши ва унинг юзага келиши сабабларига қаратиш ҳамда қарши фаол курашишга жалб этишдан иборатдир.
   Сайёр суд мажлисини   ўтказиш жараёнида асосий эътибор  фуқароларнинг қонунларга риоя қилиши ва уларни қонунни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кўмаклашишга қаратилади.
Жиноят ишлар бўйича Тайлоқ туман суди томонидан 2020 йил 6 ой давомида давомида 85 нафар шахсга нисбатан 67 та жиноят ишлари кўрилган бўлиб, шундан 22 нафар шахсга нисбатан 22 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган.
      
  М. Эргашев,
 Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди