“Саховат ва кўмак” жамғармасидан хушхабар   

   Хабарингиз бор, Президентимиз коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур ҳаракат доирасидаги хайрия ишларини кимдир озиқ-овқат шаклида бераёган бўлса, бошқалар жамғарма ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Бугунги кунгача “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тойлоқ туман бўлими ҳузурида очилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига юз миллион сўмдан кўроқ пул маблағлари келиб тушди.
      Жамғарма маблағлари карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам бериш учун ишлатилади. 
     Мазкур умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаган барча тумандошларимизга, тадбиркорларимизга туман ҳокими Б. Бабоназаров ўз миннатдорчилигини билдиради. 

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди