Инсонпарварлик  халқимизга хос

   Меҳр-оқибатли халқмиз. Бир-бирини оғир дамларда суяшга, қўллаб-қувватлашга ўрганганмиз. Айниқса, кўпга келган “тўй”га томошабин бўлиб туриш бизнинг миллатга хос эмас. Кимнингдир бошига мушкул иш тушса, унга имкон қадар ёрдам қўлини чўзишга одатланганмиз.
    Ана шундай хайрли ишлар бугун вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида амалга оширилмоқда. Жумладан, Тойлоқ туман аҳолиси ҳам табиий офатдан зарар кўрган Сирдарё вилояти Сардоба тумани аҳолиси учун дастлабки инсонпарварлик ёрдамини жўнатишди. Озиқ-овқат ортилган юк машинаси Сардоба томон йўл олди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди