ФАВҚУЛОДДА ШАЙЛИК  

   1 - 2 - 3  май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий ҳудудларида ҳосил бўлган нам ҳаво массаларининг кириб келиши оқибатида, юзага келиши эҳтимоли бўлган кучли ёмғир ёғиши ва шамол эсиши туфайли содир бўлиши назарда тутилаётган  табиий ҳодисаларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Тойлоқ туманида фавқулодда шайлик ва кеча-ю кундуз навбатчилик ташкил этилди.
    Бунинг учун зарур бўлган барча куч ва воситалар ҳамда мутахассис ходимлар тайёргарлик назоратидан ўтказилиб, бир жойга жамланди.

   Шу ўринда барча тумандошлардан, хотиржамликни сақлаган ҳолда об - ҳавонинг кескин ўзгариши муносабати билан шахсий хавфсизлик чораларига қатъий  риоя этишларини сўраймиз!

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди