“Кўчма савдо дўконлари” да нима гап?  

    Covid-19 пандемиясининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин даврида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ошди.  Шу боисдан ҳар кун “Кўчма савдо дўконлари” Тойлоқ туманининг барча маҳаллаларида бўлиб, аҳолига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бермоқда. Ана шундай тадбирлар Ғўлба, Адас, Ўзбекистон, Эски жума, Жумабозор, Файзиобод, Олмазор маҳалларида ҳам ўтказилди.

  - Кўчма савдо дўконларининг йўлга қўйилгани аҳолига қулайлик яратмоқда, - дейди Олмазор маҳалласида яшовчи Фахриддин Усмонов.  – Туманимизда бозорларнинг ёпилганлиги, қолаверса, транспорт ҳаракати тўхтатилганлиги сабабли озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда қийинчиликларга дуч келаётган эдик. Мана бугун кўчма савдо дўконидан эҳтиёжимизга яраша озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилдик. Биз учун яратилган бундай қулайликдан мамнунмиз.

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди