Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 3-сессияси бўлиб ўтди.

    Сессияни туман ҳокими Б. Бобоназаров олиб борди.

   Сессия кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

1.Ёшларнинг бандлик даражасини ошириш ва 5 та муҳим ташаббус доирасида ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида.

2. Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларга бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикасининг "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Тойлоқ туманидаги маҳаллаларида мавжуд кўчалар ҳамда янги ташкил этилган кўчаларга ном бериш тўғрисида.

      Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилди. Унда Норқул Қурбонович Асадов туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи, Раҳматова Нигина Исломовна туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари лавозимига тасдиқланди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.