“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” расмиятчиликдан йироқ бўлди

     Бугун туман ҳокими Б. Бабоназаров Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда маҳалланинг уюшмаган ёшлари билан учрашди. Мулоқот самимий, ошкора, эркин, расмиятчиликлардан ҳоли бўлиш тарафдори эканлигини билдирган туман ҳокими ўқитувчи ва туман ташкилотлар раҳбарларига кетишга рухсат берди.

     Туман ҳокими, дастлаб, ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсади, бугун юртимизда ёшларнинг ўқиши, илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб ўтди.  

   Мулоқот чоғида ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажакдаги режалари, мақсад ва орзулари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапиришди. Жумладан: Анвар Ҳазратқулов, Умиджон Саидмуродов, Фазлиддин Умаров, Сурайё Қўқонбоевалар тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер ажратиш ва кредит олишда амалий ёрдам сўради. Айни дамда қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3 босқич ўқувчиси Бнҳзод Алтаев инглиз тили фанига қизиқиши баландлиги, IELTS – Халқаро инглиз тили синови тизимидан 7 балл олганини ва келажакда чет эл олийгоҳида ўқиш нияти борлигини билдирди ҳамда ушбу масалада моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашларини сўради. Туман ҳокими Б. Бабоназаров ўқийман деган ёшларни ҳар доим ва ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

                                                   

                                                    

     Тадбир давомида жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар қаноатлантирилди. Вақт талаб этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди