Халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

   Бугун Халқ депутатлари туман кенгашининг  биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, маҳаллий кенгаш депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди. Сессия ишини туман кенгаши депутати М. Тўраев бошқариб борди. Сессия ўз ишини бошлашдан олдин Ўзбекистон Республикасининг мадҳиясига эҳтиром кўрсатилди. Шундан сўнг, туман сайлов комиссияси раиси Ҳ. Тиркашев туман кенгаши депутатларига гувоҳнома ҳамда кўкрак белгисини топширди.

    Дастлаб, Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссияси раиси Ҳ. Тиркашевнинг ахбороти тингланди. Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ва гуруҳ раҳбарларини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, сессия доирасидатўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш депутатларнинг муҳокама марказида бўлди ва туман кенгашининг доимий комиссиялари тузилди ҳамда уларнинг таркиби тасдиқланди.

      Сессияда ташкилий масала кўрилди. Халқ депутатлари туман кенгаши сайланган партия гуруҳлари депутатлари сўзга чиқиб, кейинги йилларда туманимизда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ислоҳотларни атрофлича таҳлил этишди ва бу эзгу амалларнинг бажарилишида туман ҳокимининг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлашди  ва туман кенгаши депутатларини туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирди. Шундан сўнг депутатлар туман ҳокимлигига номзод Баҳодир Бабоназаровни туман ҳокими этиб сайлашди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди