Ватанни қўриқлаш мардларга хосдир!

   Бугун 29 болалар мусиқа ва санъат мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 28 йиллиги муносабати билан туман халқ таълими бўлими томонидан байрам тадбири ўтказилди. Унга туман ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, Миллий гвардия ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, захирадаги ва фахрий ҳарбий хизматчилар, туман “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари ҳамда чақириққача бўлган ёшлар таклиф этилди. 
    Дастлаб, мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган байрам дастурини намойиш этишди. Шундан сўнг сўзга чиқувчилар туман ҳокимининг ўринбосарлари М. Қуватова, Ж. Ҳақбердиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари З. Авазов ҳамда Ўзбекистон ветеран жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси вилоят бўлими раҳбари Э. Мавлоновлар тадбир иштирокчиларини, улар орқали юртимиздаги барча Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларни байрам билан қутлаб, самимий тилакларини билдиришди. Шунингдек, Қуролли Кучларимизнинг жанговор қудрати, уларнинг Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз мустаҳкамлиги йўлидаги машаққатли ва шарафли вазифаларини ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 
    Тадбир давомида мактаб ўқувчилари 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича тайёрлаган кўргазмалари билан иштирок этишди. Шунингдек, 40 нафар соҳа ходимларига туман халқ таълими бўлимининг байрам совғалари топширилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди