Ёш курашчилар беллашишди

       Тойлоқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишлаб, спортнинг кураш тури бўйича 2005-2007 йилларда туғилган ўсмир болалар ўртасида туман очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобоқада туманимизнинг 100 га яқин спортчилари иштирок этишди.

    Умумжамоа ҳисобида 33 кг вазнда Анваржон Қобилов 1-ўринни,  Жаҳонгир Рахимов 2-ўринни, Диёржон Турсунқулов 3-ўринларни қўлга киритди.

     36 кг вазнда Нурбек Усанов ғолиб деб топилган бўлса, Раҳматилло Саъдуллаев 2-ўринни, Улуғбек Комилов 3-ўринни эгаллади.

    48 кг вазнда  Йўлчи Абдувалиев 1-ўринни,  Шаҳоб Хўжанов 2-ўринни ҳамда Озодбек Назаров 3-ўринларни банд этишди.

     Чемпионатнинг ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғаларb берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди