Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

    Қишки мавсумга оид муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ўтказилаётган туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Хўжаюз маҳалласида бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Т.Хожиқулов ҳамда масалага дахлдор мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этган қабулда фуқаролар томонидан жами 6 та мурожаат келиб тушди.

     Жумладан, А. Эгамов эски симёғочларни янгисига алмаштириш, шунингдек, айрим гузарларда қўшимча симёғочларга талаб борлигини маълум қилди.  Қолаверса, аҳолининг энг кўп эътирозларига сабаб бўлаётган  газ баллонларининг вақтида берилмаётганлиги ҳам фуқаролар томонидан таъкидланди. Бундан ташқари, Ҳ. Маҳсумов қишлоқ йўлини асфальт қилиш, Ш. Расулов  аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Ш. Маманазаров маҳаллада оптик толали алоқа кабелини ўрнатиш каби долзарб муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

   Т. Ҳожиқулов мурожаатлар юзасидан фуқароларга ўз фикрини билдиргач, ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди ва мурожаатларнинг ҳеч бири эътибрдан четда қолмаслигини таъкидлади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди