Байроғимиз – фахру ғуруримиз

 

   Бугун давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири – мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида” ги Қонун қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Ана шу улуғ сана муносабати билан жойларда турли тадбирлар, байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилган корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда хотин-қизлар тадбир ташкилотчилари томонидан тайёрланган маданий-маърифий ва мусиқий дастурни томоша қилишди. Унда туманимиз ҳокими Б. Бобоназаров иштирок этиб, нутқ сўзлади. Шунингдек, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов сўзга чиқиб, байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрат ва шижоати, миллийлигимизга хос меҳмондўстлик мужассам этганини таъкидлади.

   Тадбир давомида туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ва моҳир созандалари мусиқий дастурлари билан иштирок этиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди