Пенсия тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

     Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълумот берилган.

    Қарорга мувофиқ фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

     Хусусан, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, банд шахсларга иш стажи давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган:

— 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

— 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланади.

     Ҳозирга қадар фақат Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланган.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди