Туман ҳокими Олимпия спорт турлари бўйича Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган 6 нафар спортчиларимизнинг хонадонларига бориб, ота-оналари билан учрашди.

2019 йилнинг 9 октябрь куни Тойлоқ туман ҳокими Б.Бабоназаров бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда Олимпия спорт турлари бўйича Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Пайшанбасиёб маҳалласидан Бахриев Достонжон Саъдулло ўғли, Бахшитепа маҳалласидан Усмонов Зафар Рашид ўғли, Маданият маҳалласидан Нажмиев Шохжахон Зайниддин ўғли, Дўстлик маҳалласидан Муҳаммадиев Абдулло Абдурашид ўғли,Ўзбекистон маҳалласидан Астонов Фаррух Яшин ўғли ва Олмазор маҳалласидан Рахимов Отамурод Азамат ўғли хонадонларига бориб, ота-оналари билан учрашиб, вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбўтаевичнинг ташаккурномалари ҳамда туман ҳоқимлигининг қимматбаҳо совғалари берилди.