Бугун OzLiDeP Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги XI ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов  Конференциясига Тойлоқ туманидан 7 нафар делегатлар сайланди.
Бугун  OzLiDeP Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги XI ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда партия туман ташкилотининг 5 йиллик фаолияти таҳлил қилинди.
  - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либирал-демократик партияси Тойлоқ туман Кенгаши  ўтган  давр мобайнида туманда тадбиркорликни кенг ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни  иш билан таъминлаш борасида қатор лойиҳаларни амалга оширди. Бугун туманда тадбиркорлик билан шуғилланаётганлар сони йилдан йилга ошиб боришида партия туман Кенгашининг ҳам ўз ҳиссаси бор. Таъкидлаш жоизки,  2015 йилда туманда партия бошланғич ташкилотлари сони 46 тани, аъзолари сони 1400 нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб  БПТлар сони 61 тани аъзоларимиз сони 6500 нафардан ошганлигини фахр билан айта оламан,- деди O”zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиси Зиёдулла Авазов.
Тадбирда халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2015-2019 йиллар оралиғидаги фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, партия туман Кенгаши назорат-тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ютуқ ва камчиликлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
  Йиғилишда O`zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши раиси Зиёдулла Файзиевич Авазовнинг фаолияти қониқарли деб топилди. Шунингдек, O`zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши ва партия туман Кенгаши Назорат-тафтиш комиссиясининг янги таркиби сайланди. 
Тадбирда O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги ҳисобот-сайлов  Конференциясига Тойлоқ туманидан 7 нафар делегатлар сайланди.