O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан ”Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув- семинар ташкил этилди .

O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши томонидан  партия аъзоларидан тузилган  кузатувчилар ва ваколатли вакиллар учун ”Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида   ўқув- семинар ташкил этилди .
Тадбирда кузатувчининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар берилди.  
Шунингдек,  партия кузатувчилари сайлов қонунчилигидан тўлиқ хабардор бўлиши, сайловолди ва сайлов куни партия манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қила олишлиги борасида зарур кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, “Демократик жамиятда сайловлар ва сайлов қонунчилиги”, “Сайлов кампанияси стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш”, , “Сиёсий партияларнинг сайловда самарали иштирокини таъминлашнинг  амалий масалалари ва Сайловолди курашда йўл қўйиладиган хатолар”, каби бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди