Аҳолини рўйхатга олиш нимага керак?

Ушбу аҳолини рўйхатга олиш мамлакатизда охирги марта 1989 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган бўлиб мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмади. Бу эса ўз навбатида кўп миллатли мамлакатимиз аҳолиси демографияси ва миграциясидаги ўзгаришлар, аҳоли сони, ёши, жинси, таркиби, ҳудудлардаги аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик маълумотларни қўллашда чекловларни келтириб чиқармоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йилдаги Бутунжаҳон аҳоли ва  уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни «Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар»ига таяниб 2019 йилнинг 5 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сонли Фармони қабул қилинди. Унгу кўра мамлакатимизда 2022 йилда “Аҳолини рўйхатга олиш” тадбири ўтказилади. Фармонга кўра Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли органи ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу Фармонда рўйхатга олиш илғор хорижий тажриба, замонавий технология ва услублардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш, аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш мақсадида аҳолини рўйхатга олиш лозимлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Аҳолини рўйхатга олиш ишлари натижасида шакллантирилган маълумотлар аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги давлатнинг узоқ