Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурининг 38-бандида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси ишлаб чиқиш юклатилган.

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармонида белгиланган.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосуръати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли сони ва таркиби тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумот узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади. 

Фармонда келтирилишича, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Республикамизда демографик жараёнларнинг ҳолатини ўрганишда мамлакат ҳудудида ўтказилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари XIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш ва ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тассаввур ҳосил қилишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фонди рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясига таяниб, аъзо давлатларни 2020 йилда Бутун жаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишда тааллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш ўтказишни қатъий даъват  этади.

                                                                                          

Музроб Салимов

Туман статистика бўлими бош мутахассиси.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди