“Ёш китобхон” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Тойлоқ Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида туман Халқ таълими бўлими, туман “Қўшчинор” газетаси, туман Адлия бўлими билан ҳамкорликда “Ёш китобхон” Республика танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича туман босқичи ўтказилиб, танловнинг якуний натижаларига кўра Фозилов Бобур 1-ўринни, Шуҳратова Оҳиста 2-ўринни, Фозилова Нафисалар 3-ўринни қўлга киритишди.  Тадбир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг  совғалари, 1-ўрин 40 дона, 2- ўринга 30 дона,  3-ўринга 20 дона бадиий ва жаҳон адабиёти китоблари жами 90 дона китоблар жамланмаси топширилди. Ушбу танлов 18-июн куни 15-19 ёш , 19 июн куни 20-30 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди