Туманда Ахборот-ресурс маркази очилди

2019 йил 29 май кунида туман халқ таълими бўлимига қарашли Ахборот ресурс маркази очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович, туман ИИБ бошлиғи Шермухамедов Маъруф Қобилжонович, туман ҳокимининг ўринбосари Ҳақбердиев Жаҳонгир Шомуротович, Республика маънавият–маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Авазов Зиядулло Файзиевич, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Ашуров Маҳмуд Шаҳобовичлар иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “5 та ташаббус” лойиҳасининг тўртинчи ташаббуси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши юзасидан ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг туман босқичи ғолиблари туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди