Туман Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлигида Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман Кенгашининг аъзолари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, аппарат ходимлари эштирок этдилар. Йиғилиш кун тартибига биноан туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг таркиби тасдиқлаб олинди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4307-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Шундан сўнг, кун тартибидаги иккинчи масала яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та ташаббусини туманда ижроси юзасидан массулларнинг ҳисоботлари эшитилди. Йиғилиш давомида Президентимизнинг 5 та ташаббусини туманнинг чекка ва олис қишлоқларида ҳам кенгроқ тарғиб қилиш ва оммалаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди