Ўтганлар хотираси ёд этилди

Тумандаги 43 умумтаълим мактабида марҳум ҳарбий хизматчи Мирзахмедов Акмал Насриддинович хотирасига бағишлаб йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Д.Сиддиқназаров, туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Ғ.Муродов ҳамда марҳумнинг оила аъзолари иштирок этишди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан марҳум ҳарбий хизматчи Мирзахмедов Акмал Насриддиновичнинг ўқувчилик даврлари, ҳарбий хизматда кўрсатган жасоратлари, ў кишининг порлоқ хотираси юзасидан ўқувчиларга сўзлаб берилди. Йиғилиш давомида марҳум Мирзахмедов Акмал Насриддиновичнинг фарзандларига туман ҳокимлиги томонидан китоблар жамланмаси топширилди. Шундан сўнг 38 умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган хотира тадбири 43 умумтаълим мактаби ўқувчиларида ёрқин таассурот қолдирди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди