“Хуш келибсан, Наврўзи олам!”

Бугун 16-март куни Тойлоқ туман марказий ўйингоҳида “Яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўзи олам биз учун энг қадимий, асл миллий, ғоят ардоқли байрамдир” шиори остида Наврўз халқ сайли бўлиб ўтди. 
Сайлда туман ташкилотлари, муассасалари, маҳаллалардан 5000 дан зиёд фуқаролар иштирок этишди. Сайлда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, туман ташкилотлари ва 50 та маҳаллалардан миллий қадриятларимиз акс эттирилган кўргазмалар намойиш этилди. Кўргазмаларда миллий ҳунармандчилик, миллий таомлар, келинлар саломи, маҳаллалардан келган фольклёр-этнографик ансамблларнинг бадиий чиқишлари, туман спортчиларининг арқон тортиш, миллий кураш, бадиий гимнастика, стол тениси, шахмат-шашка мусобақалари ва тумандаги “Миллий гвардия” ҳарбий қисм ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда Республикада хизмат кўрсатган саньаткор Нилуфар Саидова, таниқли санъаткор Отабек Муталхўжаев ва туман маданият бўлими санъаткорларининг катта гала-концерти бўлиб ўтди. Сайлда ҳар бир номинация бўйича фаол иштирок этган жамоа ва ташкилотлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо-эсталик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди