Кунгуллар шод этилди.

Тумандаги "Темуржон" базмгоҳида 8-март "Халқаро ҳотин-қизлар" байрами муносабати билан туман ҳокимлигининг байрам дастурхони ташкил этилди. Тадбирда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир турмуш шароитига тушиб қолган аёллар кенг жалб этилди. Тадбир давомида туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович йиғилганларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг туман Маданият ишлари бўлимининг концерт дастури намойиш этилди.

Мен тадбиркорман. Мебел ишлаб чиқараман. Касбим тақозоси билан чекка қишлоқларда кўп бўламан. Қишлоқ аёлларининг меҳнатини, уларнинг дардларини биламан. Бу тадбирда иштирок этган аёллар билан ҳам суҳбатлашдим. Туман ҳокими билан бир даврада ўтириб, табрик эшитиб, совға олган аёлларнинг кўзларида севинч ёшларини кўрдим... 

Ҳурматли Б. Қодирович, сизнинг шу каби кўп эзгу амалларингизни, туманимиз ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб қувватлаймиз. Сизга барча туманимиз аёллари номидан миннатдорчилик билдирамиз дейди Боғичинор маҳалласи фуқароси Гулноз ЭСАНОВА.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди