Туманда “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги тадбир ҳамда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди

2019 йилнинг 02 март кунида тумандаги 29-сонли мусиқа ва санат мактабида вилоят хокимининг 2019 йил 14 февралдаги “Ижтимоий химояга мухтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ижросини таьминлаш бўйича туманда ўтказилиши белгиланган ижтимоий химояга мухтож фуқаролар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги умумпрофилактик тадбирлар, бугунги кунда фуқаролар олдида турган муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этишга қаратилган учрашув хамда “Мехнат ярмаркаси”  ташкил этилди.

 Ушбу тадбирларга 420 нафардан ортиқ фуқаролар, шундан 52 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг оила аъзолари, 32 нафар уюшмаган ишсиз ёшлар, 21 нафар профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар, 97 нафар кам таъминланган оилаларнинг иштироки таъминланди.

Меҳнат ярмаркасига тумандаги 70 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар жалб этилгани ҳолда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди ва ушбу меҳнат ярмаркасида  иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўлган  250  га  яқин бўш (вакант)  ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича  маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 31 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди, шундан 3 нафари ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг2 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланмалар берилди.

Ишга жойлашган фукаролардан 10 нафари хотин-қизларни, 12 нафари ёшларни ташкил этиб, ишга жойлаштирилганлардан 8 нафари касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшларни ташкил этади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди